27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Ҳукумат
30 Янв  2019 1140

Ҳукуматда қатор раҳбарлик лавозимлари ва департаментлар тугатилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:

  • Бош вазирнинг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият);
  • Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
  • мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилди:

  • Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири;
  • Бош вазир ўринбосари – молия вазири;
  • Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;
  • Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
  • Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
  • Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Бунда Бош вазирининг маслаҳатчилари Президент билан келишган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 178 (илгари 253 та) нафар этиб белгиланди.

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech