20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,3 °C

Мамлакатимизда
10 Янв  2019 1392

“Хуфёна иқтисодиёт” қисқартирилади

Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистонда таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

“Йўл харитаси” доирасида “Хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича Дастур ҳамда янги таҳрирдаги “Мулк тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

“Йўл ҳаритаси”ни амалга ошириш бўйича Бош вазир бошчилигидаги Иқтисодий кенгаш ҳамда Халқаро экспертлар гуруҳи ташкил этилди.

Иқтисодий кенгаш томонидан қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади ҳамда Президент Администрациясига киритилади:

Стратегиялар:

  • давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича – 2019 йил 1 июнгача;
  • миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (Рақамли Ўзбекистон – 2030) бўйича – 2019 йил 1 декабргача;
  • таълимни ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 мартгача;
  • сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 сентябргача.

Концепциялар:

  • Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича – 2019 йил 1 апрелгача;
  • қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича – 2019 йил 1 октябргача;
  • монетар сиёсатни кучайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича – 2019 йил 1 октябргача;
  • давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича – 2020 йил 1 январгача;
  • молиявий секторни янада ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 июнгача.

“Йўл хариталари”:

  • инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича – 2019 йил 1 апрелгача;
  • ердан фойдаланишда мослашувчанлик ва шаффофликни ошириш бўйича – 2019 йил 1 ноябргача;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича – 2020 йил 1 сентябргача.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech