22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,6 °C

Мамлакатимизда
22 Фев  2019 1019

Ҳудудларда истеъмолчи кутубхоналари ташкил этилади ва у бепул WiFi билан таъминланади

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда Истеъмолчи кутубхонаси ташкил этилади, деб хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.

 

Биз барчамиз – истеъмолчимиз. Кундалик ҳаётимизда товарлар сотиб олганимизда, иш ва хизматларга буюртма берганимизда истеъмолчи ҳуқуқларидан фойдаланамиз.

Истеъмолчи товар, иш, хизматларга буюртма берганда, сотиб олинган товар ёки буюртма берилган иш, хизматларнинг хоссалари  ва жиҳатлари ҳакида тўлиқ маълумотга эгами, истеъмолчи бу борада ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қай даражада билади?

Умуман бугунги кунда аҳолининг истеъмол маданияти қандай?

Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар натижалари бу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар борлигини ва уларни кенг кўламда ҳал этилишида жамоатчилик иштироки зарурлигини кўрсатмокда. Хусусан, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида, уларнинг ўқув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китобларга бўлган талабини қондириш, бугунги кунда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларга ечим топиш  долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Маънавий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу вазифаларни коплекс ҳал этилишига кўмаклашишда жамоатчилик ташкилотлари  иштирокини таъминлаш мақсадида, Федерация томонидан республика ҳудудларида истеъмолчи кутубхоналари ва китоб савдосига ихтисослашган дўконлар ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган газета-журналлар, шунингдек, замонавий “Book cafe”  ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган.

Ушбу хайрли ташаббуснинг Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан қўллаб қувватланиши натижасида федерация томонидан туман марказида дастлабки “Истеъмолчи кутубхонаси”нинг қурилиш ишлари бошланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech