27 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Ҳукумат
7 Мар  2020 5204

Хотин-қизларнинг хайрли ишлари эътироф этилди

Тошкентда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тантанадаги нутқида ҳаж зиёрати учун йиққан маблағини маҳалладошларига беғараз ёрдамга сарфлаган риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Аёлларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида ҳам сўз юритилди.  

Давлатимиз раҳбари қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялаш жуда улуғ ва шарафли масъулият эканини таъкидлади. Янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, кўпни кўрган нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари, ҳурматли муаллима ва мураббиялар бу савобли ишга улкан ҳисса қўшишига умид билдирилди.

Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларимизга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech