07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Хавфсизлик
16 Мая  2020 517

“Cobalt” ва “Spark” тўқнашуви

2020 йил 13 майда Хоразмда, аниқроғи Урганч шаҳрида аячнли ЙТҲ содир бўлди.

Соат 21:00 ларда 24 ёшли шахс “Cobalt” русумли автомашинани Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда келаётган “Spark” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

Натижада, “Spark” автомашинасининг 23 ёшли ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан “Cobalt”ни бошқарган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech