21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Мамлакатимизда
31 Июл  2019 446

Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ташкил этилади

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги Қўшма қарор ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова раислигида 10 та туманда йиғилишлар ўтказилди. Уларда 508 та маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, маҳалла раислари, тумандаги масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

Ўтказилган йиғилишларга кўра, туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ҳамда туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этиладиган бўлди.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозирлари томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларни 23 та тоифа бўйича картотекаларни шакллантириш ва шу каби вазифалар белгилаб олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech