22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Урбанизация
7 Июн  2019 1319

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: ҳозирча якуний қарор ва тасдиқланган режа йўқ

Британия меъморчилик компанияси Benoy ўзининг вэб саҳифасида Тошкент шаҳри Бош режасининг лойиҳасини эълон қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бу ҳақида кўпчилик бир зумда ўз фикрларини билдиришга улгуришди ва ҳатто уни нотўғри қилинган деган фикрлар ҳам учради.

Айтиш жоиз, бу масалада “Benoy” фақат ўз режасини тақдим этди. Бу масалада 3 та компаниянинг лойиҳалари кўриб чиқилмоқда, уларнинг орасида “Benoy” ҳам бор. Тошкент шаҳар ҳокимлигини ва шаҳарсозлик бўйича масъул комиссия тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиб, энг маъқулини танлайди.

Дўстлар, сиздан илтимос, янгиликлар ва фактларни ким нашр этаётганлигидан қатъий назар (ахборот саҳифалари ёки машҳур блогерлар) маълумотларнинг хаққонийлигини текширинг. Ҳозирча якуний қарор ва тасдиқланган режа йўқ. Қарор ва режалар тасдиқланса, бу ҳақида расмий равишда хабардор қиламиз, дейилади ҳокимлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech