20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
13 Сен  2019 1503

Шаҳар ҳокимлиги камчиликларни аниқлашда журналист, блогер ва фуқаролардан ёрдам сўради

Тошкент шаҳридаги коммунал соҳага дахлдор хизматлар томонидан кузги-қишки мавсумни беталофот ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунга қарамай, ҳокимлик ва масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган ҳолатлар бўлиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳокимлик  журналист, блогер ва шаҳримизнинг барча фуқароларидан куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммони аниқласангиз, ҳокимликнинг Фейсбук саҳифаси орқали хабар беришингизни ёки бу ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз ҳамда каналларингизга жойлаштиришингизни сўрайди.

Бу билан шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қўшимча маълумот учун: 71 210 01  63

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech