27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
17 Фев  2019 1705

Пойтахт ҳокимияти уйларни бузиш масаласида конференция ўтказди

Шунингдек, тадбирда интенсив қурилишлар, келишувларга эришиш, баҳсли вазиятларни ҳал этиш тизимини ишлаб чиқиш масаласи ҳам кўрилди.

Пойтахт ҳокими, депутатлар ва интернет-журналистлар учрашуви яқинда юз берган ҳодисалар фонида бўлиб ўтди. Шаҳар маъмурияти бу ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда келтирилган янгисини қуриш учун эскиларини бузиш тартибини бошқатдан тасдиқлаш керак бўлса ҳам мулоқотга тайёр эканини кўрсатди. Аммо бунинг учун барча яшовчиларнинг розилиги талаб этилади ва уларга уч вариантдан иборат танлов: эскиси ўрнида янгиси қурилган уйга кўчиб кириш, бозор қиймати бўйича тўлов, уни мустақил баҳолаш комиссияси белгилаб беради ёки бошқа (иккиламчи) турар-жойни тақдим этиш.

Бузишдан олдин 78-уйда келишувга эришиб бўлмади. Бузиш, уни «демонтаж», деб ҳам номлашади, қоидаларга кўра амалга оширилмаган. Материал эълон қилинганидан сўнг муаммолардан бири юзага қалқиб чиқди, бузиш/демонтаж давом этаётган пайт – бундай вазиятда ҳеч кимга қўнғироқ қилиб бўлмайди. Ҳодиса жойида туман ҳокимияти вакили ўзининг ҳақлигига ишончи комил бўлиб турса, нима қилиш мумкин?

pv.uz таҳририяти бундай вазиятда ёрдам беришга рози бўлган матбуот хизматлари мутахассисларига ўз миннатдорлигини билдиради. Беш маҳкама ва ташкилотга оғзаки мурожаат қилдик. Ҳодисалар жойида ўша ерда яшовчилар билан бирга блогерлар ва журналистлар (худди ўша фуқаролик жамияти) жам бўлишди. Ушбу вазият параллель равишда ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилинди.

Ҳокимиятнинг расмий матбуот-релизида: «Аксарият ҳолларда қонунчиликда белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ тушунмаслик кераксиз шов-шувларга, яшовчилар ҳамда қурувчилар ўртасидаги муносабатда тушунмовчликларни келтириб чиқаради», дея келтирилади.

78-уй аҳолиси билан ҳал қилинмаган масала мана, бир неча ойдирки, давом этмоқда. Фақат ОАВдаги мақолалар ва ижтимоий тармоқларнинг қўллаб-қувватлашидан сўнггина ҳоким иштирокида конференция ташкил этишди. «Кераксиз шов-шувлар» борасидаги расмий позиция тушунарли. Ҳа, бу шаҳар имижига, унинг маъмуриятига ва инвесторларнинг жалб этилишига таъсир кўрсатади. Тарозининг бошқа палласида эса – ўйиндаги қоидаларга амал қилмаслик турибди.

Агар хато айтсак тўғриларсиз, бироқ ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини: «Президентимизнинг нима деганини эшитдингизми?», деган сўзлар билан оқлаш нотўғри. «Уйларни аҳолиси билан қўшиб бузинг», дейилган бирор маъруза ёки ҳужжат йўқ. Давлат раҳбари ҳамда ҳукуматнинг қарор ва фармонлари бор, кодекслар, Асосий қонун мавжуд. Улар қабул қилинган ва «муҳим/муҳим эмас»га ажратилмайди. Кимнингдир сўзлари нотўғри талқин қилинса, уларни ўз фойдасига деб тушунилса, ундан ҳам ёмони, улар билан ҳимояланилса, узоққа бориб бўлармикан?

Шаҳарга ўзгаришлар керак, мамлакат ҳам ўзгаради. Бу яхши. Бунда ҳамма гап халқ билан мулоқотни йўлга қуйишда қўлланиладиган услубда. Тўғри, бу қийин. Ҳа, хатолар бор, эҳтимол, яна бўлар. Келинг, бундай муаммоларни биргаликда ҳал этайлик – биз баррикаданинг икки томонида эмасмиз, биз битта мамлакатда яшаяпмиз.

Юлианна Мороз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech