27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Долзарб
4 Янв  2019 1126

Хитойда зилзила: аҳоли эвакуация қилинмоқда

Кеча Хитойнинг Сичуан провинциясида маҳаллий вақт билан 8.48 да содир бўлган 5,3 магнитудали зилзила 2,6 минг аҳоли ҳаётига таъсир қилган.

“РИА Новости”нинг ёзишича, ер силкиниши ўчоғи 15 километр чуқурликда жойлашган. Фавқулодда ҳодисада 13 та аҳоли пункти вайронага айланган, 222 киши хавфсиз жойларга кўчирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, зилзила провинция иқтисодиётига 2,8 миллион доллар атрофида зарар келтирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech