16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Хавфсизлик
16 Сен  2019 473

Ҳайдовчининг ухлаб қолиши икки пиёданинг вафот этишига олиб келди

15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Ойбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 126-км.да “Lacetti” ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида икки пиёдани уриб юборган, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, соат 08:30ларда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 24 ёшли Р.Р. “Lacetti” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган ва бунинг оқибатида йўл четига чиқиб кетиб пиёдалар, Бўка туманида яшаганлар 36 ёшли Ў.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ларни уриб юборган.

Натижада Ў.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ш.Н. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech