03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Яшил сайёра
3 Апр  2020 492

Ҳаво тозаланади

Пойтахтимизда апрель ойининг ўзида атмосферага чиқаётган заҳарли газлар 80 фоизга камайиши мумкин.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисларининг маълум қилишича, пойтахтда автомобиллар ҳаракатланишига чеклов апрель ойида ҳам давом этадиган бўлса ой сўнгига қадар автоуловлардан атмосферага чиқаётган зарарли газлар миқдори 32,5 минг тоннага камайиши кутилмоқда.

Жорий йил бошида Тошкент шаҳрида умумий 460 441 дона транспорт воситалари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 396 012 таси хусусий секторлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу транспортлар бир йилда ўртача 400,0 минг тонна ташланмалар билан атмосфера ҳавосини заҳарлайди.   

Агар 1 апрелдан жорий этилган карантин (чекловчи тадбирлар) даврида 100 мингга яқин транспортларнинг ҳаракатланишини тахмин қилсак, қолган 300 мингга яқини вақтинчалик юришдан тўхтаса, табиий равишда апрель ойининг ўзида атмосфера чиқаётган заҳарли газлар 80 фоизга камаяди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech