19 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,8 °C

Саломатлик
23 Янв  2020 457

Ҳарбийлар оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган ҳарбий қисмда вилоят соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтказилган тиббий кўрик ҳам ана шу тадбирларнинг узвий давомидир.

Тадбирда икки юздан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ЛОР, педиатр, терапевт, офтальмолог, аёллар шифокори кўригидан ўтказилди. ЭКГ ва УТТ текширувлари амалга оширилиб, мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилди, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech