21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Энергетика
27 Авг  2019 1146

Ҳамкорликдан барча фойда кўради

Ўзбекистон Тожикистон электр энергиясининг асосий харид қилувчиси ҳисобланади, аммо бунинг учун Афғонистондан камроқ ҳақ тўлайди. Нима учунлигига «Asia-Plus» Тожикистон ахборот портали изоҳ беради.

Ўзбекистон ҳар куни Тожикистон электр энергиясидан 13 млн киловатт/соат, Афғонистон эса 10 млн киловатт/соат олади.

- Ҳар бир кВт соат учун Кобул Душанбега 3,8 цент, Тошкент эса - 2,5 центдан тўлайди, - дея хабар беради «Asia-Plus» Тожикистон ҳукуматининг иқтисодий блокидаги манбага асосланиб. - Тошкент Тожикистонга етказиб берилаётган табиий газга катта чегирмалар бергани сабабли Ўзбекистон нисбатан арзон электр энергияси олади.

Манбанинг маълум қилишича, сентябрь ойи бошида кутилаётган Роғун ГЭСининг иккинчи агрегати ишга туширилгач, Тожикистон Афғонистон ва Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни сезиларли даражада оширади. Июнь ойи охирида мамлакат парламентининг мажлисида «Роғун ГЭСи» ОАЖ бош директори Хайрулло Сафарзода Роғуннинг иккинчи агрегати 9 сентябрдан электр энергиясини ишлаб чиқара бошлашини маълум қилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech