05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
26 Мар  2020 340

Ҳалол савдода барака бор

Айни пайтда Хоразм деҳқон бозорларида мева-сабзавотлар оширилмаган нархда сотилмоқда.

Хоразм вилоятининг Марказий деҳқон бозори ва туман деҳқон бозорларига бирламчи истеъмол маҳсулотлари махсус юк машиналарида ўз вақтида узлуксиз етказиб турилбди. Хусусан, картошка 3 000-3 500 сўмдан, пиёз 2 000 минг сўмдан, сабзи 1 000 сўмдан сотилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий  жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан нархларни бир хил ушлаб туриш қатъий назоратга олинган.

Аҳоли ўртасида асоссиз хабарлар тарқалишини олдини олишда департамент, солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ  ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан захира базаси орқали бирламчи савдо узлуксизлиги таъминланмоқда.

Муҳими, уйда қолиб, эҳтиёж асосида савдо қилиш орқали карантинни тинч ўтказиш ўринли, деб хабар беради Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech