23 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,7 °C

Хавфсизлик
26 Фев  2020 1126

Халқаро террористлар ва экстремистлар қўлга олинди

Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Бу билан халқаро террористик ташкилот ва экстремистик оқим ёлловчиларининг ғоявий таъсирига тушган ушбу гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ва вилоят ҳудудидаги 24 та манзилда тинтув ўтказилиб, 21 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди.

Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилди ва тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўз навбатида, ҳуқуқ посбонлари  фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмаслик ҳамда жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик, сақламаслик ва тарқатмасликларини сўрайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech