12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Долзарб
5 Сен  2019 698

Гватемаланинг олтита департаментида қамал ҳолати эълон қилинди

Мамлакат президенти Жимми Моралеснинг бундай қарорга келишига гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчиларнинг ҳарбий  патрулга ҳужуми мажбур этди.

Мамлакатнинг олти департаментида 30 кунлик муддатга қамал ҳолати эълон қилинди. «Исабаль департаментидаги Эстор районида ҳарбий патрулга наркофурушлар ҳужум қилди ва тўқнашувда уч ҳарбий ҳалок бўлди», дея ёзади «Prensa Libre» газетаси.

Махсус ҳуқуқий режим амал қилиш вақтида фуқаролар ҳаракатига, турли йиғилишларга ва қурол-яроғ олиб юришга чекловлар ўрнатилади. Ҳукумат вакиллари гумон остига тушганларни ҳибсга олиш ва сўроқ қилишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиши ҳам мумкин. Республика парламенти эса уч кун ичида давлат раҳбарининг ушбу қарори билан танишиб, уни маъқуллаши керак бўлади.

Маълумотларга кўра, гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчилар фаолият олиб борадиган жойларга қўшимча полиция ва қуролли кучлар юборилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech