15 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,6 °C

Хавфсизлик
26 Мар  2020 2939

Гулистон шаҳрига кириш тўхтатилади

2020 йил 27 март соат 00:01дан бошлаб Гулистон шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ИИБ хабар берди.

Бундан кўзланган асосий мақсад — коронавирус инфекцияси вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олишдир.

Чекловлар қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

- юк ташиш билан боғлиқ ҳолатларга;

- Гулистон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

- вилоят марказидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимларга;

- шифокор ва ҳамширалар, СЭОМ ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига.

Шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матубуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech