26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Мамлакатимизда
20 Янв  2020 861

Ҳафталик об-ҳаво

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудудидан ғарбий совуқ фронт ўтди. Ушбу синоптик вазият натижасида республикада ҳудуди бўйлаб ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кузатилди. Мамлакат шимоли ва тоғли туманларда асосан қор ёғди, дея хабар беради Ўзгидромет.

Кавказ ҳудудидан кирган антициклон республикамиз устида аста ҳаракат қилмоқда ва бугун Ўзбекистон шимолига таъсир кўрсатмоқда.
Душанба тонгида Самарқанд вилоятининг текислик ҳудудларида 1-4 см қалинликда қор қоплами ҳосил бўлди.

Бугун кун давомида мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
21-22 январь кунлари совуқ ҳаво оқими бутун республика ҳудудини қамраб олади. Айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тунги ҳарорат 3-5 даража совуққача, шимолий ҳудудлларда 8 даража совуққача пасаяди. Кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

23 январда совуқ антициклон шарққа ҳаракатланади, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми Туркманистон ҳудудидан кирган нам ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Республика бўйлаб об-ҳавонинг очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 7-9 даража илиққача кўтарилади. Тунги ҳарорат эса юқорида кўрсатилгандек сақланиб туради.

24-25 январда ғарбий антициклон кириши кутилмоқда. Илиқ жанубий оқимларнинг сақланиб туриши ҳисобига мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғади. Тоғли туманларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, бу кўрсаткичлар йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрларга яқиндир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech