19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Мамлакатимизда
19 Мар  2019 2197

Давлат статистика қўмитаси январь-февраль ойларидаги ташқи савдо айланмасини эълон қилди

2019 йил январь-февраль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон дунёнинг 140 дан зиёд мамлакатлари билан савдо алоқаларига киришган. Хусусан, 2019 йил январь-февраль ойларидаги республикамизнинг ташқи савдо айланмаси ўтган йили шу даврга қараганда 6392,8 миллионни ташкил этиб, 1293,3 миллион АҚШ долларга ўсди.

 

Экспорт 3036,8 миллион долларга етиб (ўсиш суръати 20,4 фоиз), импорт – 3356 миллион долларни ташкил этди (ўсиш суръати 30,3 фоиз).

Товар ва хизматлар экспорти динамикаси таҳлилининг кўрсатишича, 2019 йил январь-февраль ойларининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан товарлар экспорти ҳажми 500,9 миллионга ўсган ва 2629,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Хизматлар экспорти эса 407,3 миллионга етди.

ХХР билан товар айланмаси 153,6 фоизга ўсди, бу республика умумий савдо ҳажмининг 18,4 фоизини ташкил этади. Аммо Россия Федерацияси билан (умумий савдо ҳажмининг 14,8 фоизи) савдо айланмаси бор-йўғи 101,7 фоизга ошган.

Қўшни Қозоғистон билан савдо айланмаси 133,1 фоизга ошиб, умумий ҳажмда 7,6 фоизни ташкил этган бўлса, Корея Республикаси билан бу кўрсаткич бирданига 2,5 мартага кўтарилди (умумий ҳажмнинг 7,5 фоизи).

Япония давлати билан эса бирданига сакраш юзага келди ва кўрсаткич 3,2 бараварга ўсди. Тўғри, бунда умумий савдо ҳажми 0,9 фоизни ташкил этган.

Савдо ҳажми бўйича пастлашиш ҳам кузатилди: масалан, бу Афғонистон билан ўтган йилги шу даврга қараганда 59,7 фоизга, Германия билан – 98,9, Латвия билан – 99,4 фоизга камайган. Бироқ ушбу давлатлар умумий қўшиб ҳисоблаганда товар айланмасининг 3 фоиздан кўпроғини ташкил этади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech