29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Молия
24 Апр  2020 859

Google ҚҚС тўлашни бошлади

Бугун юртимизда фолият оиб бораётган тадбиркорларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлашдаги фаоллиги ортиб боряпти.

Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди.

Мамлакатимизда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси –  http://tax.uz яратилди.

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. 

Улар:

- Google Commerce Limited;

- Google Ireland Limited;

- Google Voice Inc;

- Apple Distribution International Limited;

- Netflix International B.V.;

- Samsung Electronics Co., Ltd.;

- Сleverbridge AG;

- Xsolla (USA), Inc.;

- Activision Blizzard International BV

ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

Ихтиёрий рўйхатдан ўтиш, чет эл корхоналари (компаниялар) ўз имиджига путур етказмаслик билан бир қаторда ҳудудида пуллик хизмат кўрсатаётган давлатнинг қонунларини хурмат қилишларини билдиради.

Ҳозирда мамлакатимизда ҳам электрон тижорат тезкорлик билан ривожланаётганлигини инобатга олиб, бундай ихтиёрий рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлаш маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам яхши намуна бўлади.

Давлат солиқ қўмитасига ҚҚС-офиси орқали рўйхатдан ўтиш учун хорижий компаниялардан аризалар келиб тушиши давом этмоқда, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech