22 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,3 °C

Кейинги авлод
6 Янв  2019 263

Ғолибларимиз

Йил охирида ўзбекистонликлар халқаро олимпиада лауреатлари бўлишди.

Боку шаҳри (Озарбайжон)да ўтказилган Халқаро математика, кимё ва физика фанлари бўйича (интеграциялашган) олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди. Математика, физика ва кимё фанлари бўйича 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида «Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси» II халқаро болалар олимпиадасида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидан Дониёр Исмоилов, Севара Остонова ва Лазизбек Ражаббоев иштирок этди.

Кимё фани бўйича Сингапурда ўказилган халқаро олимпиадада ватандошларимиз олтита медаль билан қайтишди. Унда йигирмадан зиёд давлатлардан 193 нафар иштирокчи қатнашди. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқитувчиси, кимё фанлари номзоди Елена Дельяриди раҳбарлигидаги терма жамоамизга омад кулиб боқди. Термамиз аъзолари биттадан олтин ҳамда кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритишди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech