07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
12 Мая  2020 2494

«Ўрикзор»да солиқ машмашаси

Солиқ идораси ходимларининг тадбиркорлардан қўшимча солиқ ва мажбурий хайрия маблағлари тўлаши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Ижтимоий тармоқларда солиқ хизмати органлари ходимлари «Ўрикзор» бозорида тадбиркорлардан ишланмаган кунлар учун тўлов ҳамда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига мажбурий равишда хайрия маблағлари ўтказиш талаб қилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда хайрия амаллари ихтиёрий бўлиб, муҳтожларга ёрдам кўрсатган тадбиркорлар бир қатор солиқ имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Хайрия ёрдамини кўрсатаётган тадбиркорлар ҳамда уларни олаётган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «saxovat.argo.uz» сайтида шакллантириб борилади ва ушбу сайтга жойлаштирилган маълумотлар шунингдек, солиқ имтиёзларини қўллаш учун асос ҳам бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, хабарда Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ хизмати органлари ходимлари «Ўрикзор» бозоридаги тадбиркорларни хайрия маблағлари ўтказишга мажбурлаётганлиги ҳолати зудлик билан ўрганиб чиқилгани ва бу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинган.

Ушбу хабар орқали тадбиркорлардан солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан хайрия ишларига мажбурлаш ҳолатларига дуч келинган тақдирда, Давлат солиқ қўмитасининг 71-244-98-98 рақамли «Ишонч телефони»га зудлик билан мурожаат қилиши сўралган.

.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech