22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Транспорт
5 Мар  2019 1112

GM Uzbekistan янги савдо платформасини ишга туширди

GM Uzbekistan АЖ 2018 йилнинг охирида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалонини ишга туширгани ҳақида хабар берилганди. Компаниянинг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafshon Avtocentr” автосалони харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида Kupicar.uz янги савдо платформасини ишга туширди.

 

Kupicar.uz билан автомобиль харид қилиш янада осон бўлди. Бунинг учун харидор мазкур сайт орқали ўзи истаган автомобилнинг позиция ва рангини танлайди ва сайтда буюртма қолдиради. Мазкур буюртма асосида автосалон вакили харидор билан боғланиб, автомобиль бўйича шартномани харидор кўрсатган манзилга етказиб берилишини таъминлайди. Тўлов амалга оширилгач, автомобиль харидорнинг буюртмаси асосида шартномада кўрсатилган муддатларда ишлаб чиқарилади ҳамда автосалонга етказилади.

Дастлабки босқичда Kupicar.uz орқали фақат Тошкент шаҳри аҳолиси автомобиль харид қилиши мумкин, кейинчалик эса мазкур хизмат Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.

Kupicar.uz ёрдамида автомобиль буюртма қилиш ҳамда консультантларнинг харидорлар билан боғланиши ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 гача дам олиш кунларисиз амалга оширилади.

Бундан ташқари мазкур платформа орқали харидор ўзи харид қилиш истагида бўлган автомобилни тест-драйвдан ўтказиш имконига ҳам эга бўлади, бу эса харидорга бўлғуси автомобили ҳақида янада кўпроқ таасурот олиш имконини беради.

GM Uzbekistan ҳамда унинг расмий дилерлари бугунги кунда харидорлар учун автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш устида иш олиб бормоқда. Мазкур янги савдо платформасининг яратилиши ҳам бу йўлдаги муҳим қадамлардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech