20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,4 °C

Транспорт
23 Мая  2019 942

GM Uzbekistan Украинага автомобиллар эскпортини қайта тиклади

23 май куни GM Uzbekistan компанияси Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди. Украинага R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспорт қилинади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Аввал хабар берилганидек, компания бугунги кунга қадар Қирғизистон Республикаси, Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширган. Шунингдек, Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу муносабат билан бугунги кунда компанияда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech