25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Транспорт
5 Фев  2019 1026

“GM Uzbekistan” номини ўзгартиради

Яқин келажакда “GM Uzbekistan” номини ўзгартиради, бу ҳақда бугун, 5 февраль куни “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Spot.uz интернет-нашрининг ёзишича, янги ном алоҳида эълон қилинади. Компания ўз номини “Ўзавтосаноат” “General Motors” компаниясининг улушини сотиб олганлиги учун ўзгартиради.

Матбуот анжуманида 2018 йилда автомобиллар ва бутловчи қисмлар экспорти 25,5 миллион АҚШ долларини ташкил этгани, 2019 йилда бу кўрсаткични 118,6 миллион долларга кўтариш режалаштирилаётгани таъкидланди. Компания Афғонистонга автомобилларни етказиб беришни бошлайди.

Шунингдек, 2018 йилда автомобилларнинг онлайн-сотуви тизими блокчейн ишга туширилгани тасдиқланди. Истеъмолчилар автомобиллар харидининг ҳар бир босқичини кузатиши мумкин, бу жараённинг ошкоралигини таъминлайди.

Ўтган йили компания 100 дан ортиқ компонентни маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлди, бу эса маҳаллийлаштириш ҳажмини 3% га оширди. Натижада, йиллик импорт 14,6 миллион долларга камайди, 2019 йилда йиллик импортни 17 миллион долларга камайтириш кўзда тутилмоқда.

Компания шунингдек, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганлигига қарамасдан, автомобиллар учун нархлар кўтарилмаганлигини қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech