14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Транспорт
18 Июн  2019 825

“GM Uzbekistan” мижозларини огоҳлантирди

Автомобиль хариди жараёнида товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларга, хусусан, у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартноманинг йўқлиги, етказиб берилиш муддатининг узоқлиги каби важлар билан автомобиллар харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз «GM Uzbekistan» команиясининг ишонч телефонлари 78 141-77-77 ёҳуд Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилинг, дея маълум қилади компания матбуот хизмати.

Компания бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Uzavtosavdo” мобиль иловасини ишга туширган.

Мазкур илова орқали харидорга навбат рақами ва дилердаги автомобиллар сони ҳақида маълумотлар берилади. Агар унга зарур бўлган автомашина дилерда йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. “Uzavtosavdo” иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech