19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Транспорт
23 Апр  2019 875

GM Uzbekistan автомобиллар экспортини Қирғизистонга қайта йўлга қўйди

22 апрелдан GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади. Қирғизистонга автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилинади, деб хабар тарқатди компания матбуот хизмати.

Аввал хабар берилганидек, бугунги кунгача компания автомобиллари Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга амалга ошириларди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилди.

2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган, бугунги кунда компания мазкур йўналишдаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech