13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Хавфсизлик
23 Июл  2020 593

Жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ким эди?

Россиянинг Подольск шаҳри раҳбарияти болани қутқарган ўзбекистонлик йигитларга миннатдорчилик билдирди.

Яқинда Парковий микрорайонида тўртинчи қаватдан тушиб кетаётган болани қутқарганлар ким экан?

Танишинг: Бекмурод Турдалиев, Элбек Салиев, Заирбек Джурабаев ва Фахриддн Рисбаев.

Улар туфайли бола ҳеч қанақанги жароҳат олмаган.

Подольск шаҳри раҳбари Николай Пестов тўрт нафар ўзбекистонликка миннатдорчилик билдирган.

Пестов ўзининг Instagram саҳифасида «Йигирманчи июлда МУЖРП-1 корхонаси ишчилари Парковий микрорайонида икки ёшли болани қутқардилар. Тўртинчи қаватда кўча томондан айвон панжарасидан ушлаб қолган болани қўшнилар кўриб қолган ва шу ерга яқин жойда ишлаётган компания ишчиларини ёрдамга чақирган. Улар дарҳол «хавфсизлик ёстиқчаси» сифатида адёл тортганлар. Натижада бола зарар кўрмаган. Уляновск кўчаси, 19-уй аҳолисига ва МУЖРП-1 корхонаси ишчилари Бекмурод Турдалиев, Элбек Салиев, Заирбек Джурабаев Фахриддн Рисбаевга раҳмат!» — деб ёзган.

Эслатиб ўтамиз, боланинг маст онаси уй ичида ухлаган ва икки боласининг бири хавф остида эканлигини билмаган ҳам.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари узоқ вақт унинг эшигини тақиллатиб уйғота олмаганлар. Оқибатда ФВВ ходимлари эшикни бузиб очишга мажбур бўлганлар.

Вояга етмаган фарзандларини парвариш қилиш ва тарбиялаш бўйича вазифаларини бажармаганлиги учун бўлинмада июнь ойидан бери вояга етмаганлар ҳисобида турган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозир унинг иккала фарзанди ҳам болалар шифохонасига жойлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech