21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Спорт
24 Июн  2019 645

Гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида саккизта олтин медаль олишди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Қизларимиз сўнгги кун дастурида ҳам ўзларининг ажойиб чиқишлари билан ҳакамлар ва мухлисларнинг эътибор марказида бўлишди. Ўсмирларимиз халқада, катталар эса 3 та халқа ва 2 та булавада ўтказилган гуруҳ машқида энг юқори балл билан олтин медалларни қўлга киритишди. Шунингдек, Тахмина Икромова тасмада машқ қилиш бўйича ҳам қитъамизда тенгсиз эканлигини намойиш этди. Айни шу элемент бўйича ўтказилган гуруҳ баҳсида эса терма жамоамиз вакилларига иккинчи ўрин насиб этди.

Шу тариқа, мазкур Осиё чемпионатида гимнастикачи қизларимиз 8 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech