02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Энергетика
24 Мар  2020 500

Бўзсувдаги ГЭС-14 янги қувват билан ишлайди

Бўзсув каналида жойлашган ГЭС-14 да модернизация ишлари якунланди. Бу ГЭСнинг умумий қувватини 15 МВтга етказиш имконини беради.

Хитойнинг «Power Construction Corporation of Cina Ltd» корхонаси томонидан пойтахтдан унча узоқ бўлмаган Зангиота туманида оқиб ўтувчи Бўзсув каналида жойлашган ГЭС-14 нинг модернизация ишлари олиб борилди.

Маълумки, ушбу ГЭС-14 узоқ 1940 йилда ҳашар йўли билан барпо этилган, бўлиб, унинг умумий қуввати 13,2 МВт га эга эди. ГЭСда 2 та гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, узоқ йиллар мобайнидаги эксплуатация натижасида жисмонан ва маънан эскирган ҳолатда белгиланган қувватларда ўз фаолиятини давом эттира олмас эди.

Белгиланган режага кўра, модернизация якуни бўйича ГЭС-14 да ҳар бирининг қуввати 7,5 МВт бўлган иккита агрегат ўрнатилади ҳамда ГЭСнинг умумий қуввати 15 МВт га етказилади. Ушбу гидроагрегатлар электр энергияни сув кам бўлган даврда ҳам ишлаб чиқариш имконига эга бўлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech