29 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Мамлакатимизда
13 Дек  2019 579

Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартишга кўра, юридик шахс молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин (ННТлар бундан мустасно).

(Амалда 6 ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– 3 ой мобайнида) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган  ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йил ичида устав фонди шакллантирилмаганда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади).

Шунингдек, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

 (Амалда Кодексда ушбу талаб назарда тутилмаган).

Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech