25 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Мамлакатимизда
16 Авг  2019 366

Фуқароларга шахсий эҳтиёж учун қудуқлар қазишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори билан (672-сон, 14.08.2019 й.) Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, юридик шахслар ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

Рухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмаган муддатга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (66 900 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидагилар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди:

- жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёж учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;

- гидрогеология корхоналари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари ҳар йилги минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech