22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2019 1022

Фуқаро номига ҳисобланган 474 минг сўм асоссиз қарздорлик бўлиб чиқди

Электр ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Афсуски, айрим фуқаролар ҳамон номига расмийлаштирилган асоссиз қарздорликлар муаммосига дуч келмоқда.

 

Фарғона шаҳрида яшовчи У.Машарипов табиий газ учун ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Жамият вакиллари МИБ ходимлари билан биргаликда вазиятни ўрганиб чиқишган. Натижада, Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Фарғона шаҳар участкасининг “Биллинг Газ” дастуридан олинган маълумотга асосан, фуқаро номига табиий газдан 474 764 сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди, деб хабар бермоқда жамият матбуот хизмати.

Мазкур хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги хатловдан ўтказилиб, асоссиз қарздорлик У.Машариповнинг шахсий ҳисоб рақамидан олиб ташланди. Шунингдек, хонадон соҳибига вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Фарғона шаҳар участкасидан табиий газдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech