25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Ижтимоий ҳаёт
29 Мар  2019 535

Фуқаролар Ҳаж ва Умра амалларини бажаришлари учун қўшимча авиарейслар йўлга қўйилаётгани айтилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган эътиборга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

 

Унда фуқароларнинг Ҳаж ва Умра амалларини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Йиғилишда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши фуқароларнинг умра зиёратига боришга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан биргаликда қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати юртдошларимиз қулай тарзда диний ибодатларини амалга ошириши учун зарур барча шарт-шароитларни яратаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун, жорий йилда Республика бўйича 16 минг фуқаро Умра зиёратини амалга оширган бўлиб, Тошкент шаҳридан зиёратга 2,5 мингдан зиёд фуқаро бориб келган.

Бугунга қадар ҳар йили 5 минг юртдошимиз Ҳаж сафарига ва 6 минги умра зиёратларига борган. Мамлакатимиз мустақилликка эришгунча эса, 140 нафарга яқин юртдошимиз муборак Ҳаж сафарига бориш бахтига мушарраф бўлгани ҳам айтиб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech