20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Ҳарбий
4 Янв  2020 1960

“Фориш” полигонида Ўзбекистондаги энг катта фестивал бўлади

7-9 январь кунлари Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида энг катта ватанпарварлик фестивали ўтказилади, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Фориш” тоғ полигонида ўтказилиши режалаштирилган фестивалда дастлаб, саҳна кўринишлари, “қўл жанги” чиқишлари, қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар, ҳарбий кийим-кечак ва озиқ-овқат кўргазмаси ташкил этилади.

Шундан сўнг, ҳарбийлар спортнинг қўл жанги, бокс ва тош кўтариш турлари ҳамда жиззахлик ёшлар эса арқон тортиш, камондан ўқ отиш, миллий кураш бўйича беллашадилар.

Фестивал давомида халқимизнинг миллий ўйинлари ҳам ўтказилади. Хусусан, улоқ-кўпкари, от пойгаси, бедана ва хўрозлар жанги, мерганлик ҳамда автопойга каби мусобақалар ўтказилади.

Фестивал якунида эса консерт дастури ўрин олган.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech