30 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Молия
10 Апр  2020 1251

Фоизлар ҳисобланишда давом этади

Хабарингиз бор, пандемия туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлар ва фуқароларга кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилади.

Шунингдек, карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтган кредитларига жарима санкциялари қўлланмайди ва ундирув гаров таъминотига қаратилмайди.

МБ мутасаддилари мазкур тартибнинг амал қилиш механизми юзасидан тушунтириш бериб, «кредит таътили» даврида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этишини ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозимлигини маълум қилди. Шу боис, қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорлар ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришлари мақсадга мувофиқ, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech