15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Урбанизация
1 Ноя  2018 2316

Тошкентда осмонўпар бинолар?!

2021 йилнинг охирига қадар «Tashkent City» ҳудудида мамлакатдаги энг йирик молиявий марказ пайдо бўлади. Бу ерда «Асака», «Алоқа» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» каби Ўзбекистондаги етакчи банк муассасаларининг бош офислари жойлашади, дея хабар беради Халқаро савдо маркази (ХСМ) дирекцияси матбуот хизмати.

Ушбу молиявий муассасаларнинг сармоядори ҳам Жанубий Кореянинг «Bomi Engineering & Construction Co Ltd» ихтисослаштирилган қурилиш компанияси 6-лотнинг сармоядорлари ҳисобланишади. Нью-Йоркнинг Уолл-стритига муқобил тарзда пойтахтимизда қуриладиган ушбу биноларнинг баландлиги, 26,28 ва 33 қават бўлади.

Кўмак сўраб, дунёдаги энг улкан қурилиш ташкилотлари рўйхатига кирувчи Хитойнинг «Shanghai Construction Group» қурилиш ва инжиниринг компаниясига мурожаат қилинди. Ҳамкорлик борасидаги дастлабки келишувларга эришилган ва банкларимиз ХСМ дирекциясига осмонўпар иморатларнинг дизайн-концептини тўлиқ тақдим этди. Уларнинг бари ер ости автотураргоҳларига эга бўлади, офислар эса, премиум-класс талабларига жавоб беради.

Отабек ИСКАНДАРОВ

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech