04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Таълим
21 Апр  2020 1486

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасининг «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада «Фахрий мураббий» ордени билан ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билими ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг чуқур билими ва бой тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланиши белгиланган.

Шунингдек, «Фахрий мураббий» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини олишалари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши қайд этиб ўтилган.

https://regulation.gov.uz/uz/document/16940 ҳаволасида қонун лойиҳаси билан атрофлича танишиш ҳамда таклиф ва мулоҳазаларни қолдириш мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech