02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,2 °C

Саломатлик
1 Янв  2020 879

“Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институти жорий этилади

“Ўзбекистон фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Унга кўра, дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситасининг ҳар бир савдо номи учун белгиланган энг юқори нархи қайд этилади.

Бунда дори воситасини ушбу қийматдан юқори нархларда Ўзбекистонга етказиб бериш ва сотиш мумкин эмас.

Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари белгиланди.

Жумладан, Агентлик дори воситасининг савдо номига референт нарх шакллантириш тизимини мониторинг ва таҳлил қилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб:

- республиканинг барча тиббиёт ташкилотларида мажбурий тартибда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича рецепт ёзилиши жорий қилинади;

- “фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” институти жорий этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech