22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Кейинги авлод
24 Июн  2019 539

Фарғонада 139 нафар ўқувчи мактабни олтин медаль билан тамомлади

Фарғонада умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга битирган, ҳар жиҳатдан намуна бўлган ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали равишда топширилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Фарғона вилоятида бугунги кунда 916 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда ёшларнинг замонавий билим эгаллаши учун барча шароит яратилган. Бу йил шаҳар ва туманларда 28 минг 221 нафар ўғил-қиз умумтаълим мактабини тамомлади.

Умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими катта тадбирга айланди. Битирувчиларнинг 139 нафари олтин, 126 нафари эса кумуш медаль соҳиби бўлди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов битирувчиларни олтин ва кумуш медалларни топшириб, уларга келгусида жамият учун муносиб ворислар бўлиб етишишида оқ йўл тилади.

Шунингдек, тадбир давомида турли мусобақалар, кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech