21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12 °C

Мамлакатимизда
16 Сен  2019 722

Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари прокурорлари ўрин алмашди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

У.Қосимов тайинловга қадар Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Турдиев Садриддин Абдуллаевич Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Турдиев тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech