12 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Мамлакатимизда
26 Мар  2020 598

Фарғона Таиланддан олиб келинган фуқароларни кутиб олди

26 март соат 05-25 да «Бангкок-Фарғона» чартер рейси орқали Бангкок шаҳридан жами 257 нафар (67 эркак, 163 аёл, 27 вояга етмаган, улардан 18 ўғил бола, 9 қиз болалар, шундан 255 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 1 нафар аёл Россия ва 1 нафар эркак Украина фуқароси бўлган) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди.

Аэропортнинг ўзида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.

Бир нафар фуқаро - 2010 йил 7 майда туғилган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани М-6 мавзе 90-уйда яшовчи Огородников Михаил қаровчиси йўқлиги бўлганлиги сабабли шу рейснинг ўзида Тошкент шаҳрига юборилди.

Қолган 256 нафар фуқаролар махсус ажратилган  автобус ва юк машинасида Риштон туманидаги «Соғломлаштириш профилакторияси»га жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.                                                                          

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech