17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Спорт
23 Авг  2019 407

Фаластинга қарши ўйин учун терма жамоамиз йиғинига кимлар чақирилди?

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда 5 сентябрь куни Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу йиғинга 24 нафар футболчи жалб этилди: 

Дарвозабонлар:

Санжар Қувватов (“Пахтакор”),

Элдор Суюнов (“Пахтакор”),

Ботирали Эргашев (“Динамо”). 

Ҳимоячилар:

Егор Кримец (“Пахтакор”),

Анзур Исмоилов (“Локомотив”), 

Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония),

Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”),

Олег Зотеев (“Локомотив”),

Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”),

Даврон Хошимов (“Локомотив”),

Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”). 

Ярим ҳимоячилар:

Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”),

Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой),

Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея),

Азиз Ғаниев (“Насаф”),

Остон Ўрунов (“Локомотив”),

Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”),

Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия),

Достон Ибрагимов (“Қизилқум”),

Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”),

Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар:

Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия),

Игорь Сергеев (“Пахтакор”),

Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”). 

Таъкидлаш жоиз, 28 августдан йиғинга киришадиган терма жамоамиз Тошкентда 3 сентябрга қадар машғулотлар олиб боради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech