24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

IT-хабарлар
14 Авг  2019 495

Facebook фойдаланувчиларнинг овозли хабарларини эшитишни тўхтатганини айтди

Facebook фойдаланувчиларнинг аудио суҳбатларини расшифровка қилиш учун ёлланган ходимларга ҳақ тўлаган.

Facebook Inc. компанияси юзлаб штатсиз ходимларига ўз сервисларидан фойдаланувчиларнинг аудио ёзувларини транскрипция қилиб бергани учун ҳақ тўлаган.

Аноним қолишни истаган ходимларнинг айтишича, уларни аудио ёзилган жой ёки қандай қилиб олингани ҳақидаги маълумотларнинг йўқлиги ташвишлантирган ва ёлланма мутахассисларга фақат транскрипциялаш (товушларни ҳарфлар воситасида аниқ ифодалаш) топширилган. Улар фойдаланувчиларнинг овозли хабарларини эшитишган, лекин нима учун Facebookка уларни транскрипция қилиш керак бўлиб қолганини билишмаган.

Компаниянинг ўзи фойдаланувчиларининг овозли хабарларини транскрипция қилганини тасдиқлади ва сешанба куни буни бошқа амалга оширмаслигини ҳамда бир ҳафта бурун хабарларни мониторинг қилишни тўхтатганини маълум қилди.

Facebook шунингдек, бундан зарар кўрган фойдаланувчилар овозли хабарни аниқлаш учун Facebook Messengerда тегишли вариантни танлашганини айтди. Ёлланган ходимлар Facebookнинг сунъий интеллекти аноним бўлган хабарларни тўғри талқин қилганми-йўқми текширишганини маълум қилдилар.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech