25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

IT-хабарлар
14 Мар  2019 1933

Бутун дунёда Facebook ва Instagram ишида носозлик юзага келди

Сайтларнинг ишлашида глобал носозлик юзага келган, дея хабар тарқатади оммавий ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг шикоятлари билан ишловчи «Downdetector» хизмати.

 

Facebookда муаммолар 13 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланди, орадан бир неча дақиқа ўтгач, Instagram «ётиб» қолди.

Фойдаланувчилар Facebook ва Instagram сайтларига кира олишмаган, айримлари хабарлар тасмасини янгилашнинг иложи бўлмаганидан ва шахсий хабарларда файлларни жўната олишмаганидан шикоят қилишган.

Facebookдаги муаммолар ҳақида АҚШ, Филиппин, шунингдек, Европа (Буюк Британия, Нидерландия ва бошқалар) ва Лотин Америкаси (Бразилия, Перу) фойдаланувчилари хабар беришган. Россия ва Украинада ҳам баъзи носозликлар кузатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech