25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Биласизми?
28 Мар  2019 734

Европарламент бир марта ишлатиладиган пластикларни тақиқлади

2021 йилдан бошлаб Евро Иттифоқда исталган турдаги бир марта ишлатиладиган пластиклар, найчалар, идиш-товоқ, ва ҳатто, пахта ўраладиган таёқчаларга ҳам тақиқ қўйилади. Бу қарорни Европарламент 560 овоз билан маъқуллади, қаршилар сони 35 киши, дея хабар тарқатди Reuters агентлиги.

 

Ушбу тақиқ рўйхатига кўпиртирилган полистиролдан ясалган 10 та номдаги буюмлар киритилган (шу жумладан, бир марта ишлатиладиган идиш-товоқ, пахта ўраладиган пластик таёқчалар ва ҳаво шарлари таёқчалари ҳам), хуллас, оксидланиб биологик бузиладиган пластикдан ясалган барча маҳсулотлар киритилди.

Парламентарийлар томонидан бундай қарорга келинишига Хитойнинг мамлакат ҳудудига қайта ишлаш учун пластик чиқиндиларни олиб киришни ва океан сувларининг ифлосланишидан хавотир юзасидан тақиқлаши туртки берди. Кўпиртирилган полистиролдан ясалган идишлар ҳаёти Европа пляжларида якунига етмоқда.

Европа парламенти қарорига мувофиқ ЕИ давлатларининг ҳар бири, ҳозирда бунга рухсат этилган овқат ёки ичимлик олиб кетишга мўлжалланган контейнерлар ва кружкалар каби пластикларни қисқартириш йўлларини мустақил белгилайди. Бироқ европаликларга 2019 йилгача бундай буюмларнинг 90 фоизини қайта ишлаш мажбурияти юкланди.

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар эса унинг қолдиқларини териш билан боғлиқ харажатларни қоплаши лозим бўлади. Ҳисоб-китобларга қараганда, океанларда энг кўп учрайдиган буюмлар орасида тамаки иккинчи ўринда турар экан.

Бугун Европада ишлаб чиқарилаётган жами пластик буюмларнинг чорак қисмигина қайта ишланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech