30 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Инвестициялар
6 Мар  2020 1168

Европа тикланиш ва тараққиёт банки хусусий секторни ҳам молиялаштиради

Жорий йил 5 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти С.Чакрабартини қабул қилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, 2019 йилдаги қўшма фаолият натижалари, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва 2020 йилда ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

С. Чакрабарти 2019 йилда Ўзбекистон экспорти ва тўғридан-тўғри жалб қилинган инвестицияларни мисли кўрилмаган даражада ўсганини қайд этди.

Ҳозирги вақтда ўзаро ҳамкорлик портфелини банкнинг 1,8 миллиард евродан ортиқ маблағлари ҳисобига 78 та тугалланган ва давом этаётган устувор лойиҳалар шакллантиради.

Лойиҳалар энергетика, транспорт ва уй-жой-коммунал инфратузилмасини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигига инвестициялар киритиш, хусусий секторни ривожлантириш каби муҳим тармоқлар ва йўналишларни қамраб олади.

Банкнинг  аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилишга ва қўшимча иш ўринлари яратишга имкон берадиган хусусий сектордаги лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш тўғрисидаги режалари баён этилди.

Қўшма тадбирлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига ҳам тўҳталиб ўтилди - 2023 йилда ЕТТБ Бошқарув кенгашининг йиллик йиғилишини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббуси муҳокама қилинди. Мазкур масала бўйича якуний қарор жорий йил май ойида Лондондаги Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида қабул қилиниши қайд этилди.

Учрашув якунида ЕТТБ томонидан «Иссиқлик электр станциялари» ОАЖ объектлари модернизациясига 190,6 миллион доллар миқдордаги маблағлар ажратиши тўғрисида янги келишув имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар в ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech