16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Спорт
29 Авг  2019 419

Эртага Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақибига қарши ринга чиқади

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев 30 август куни ўзининг иккинчи жангини ўтказади, деб хабар беради GoSport.uz интернет-нашри.

Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев шу куни мексикалик Рикардо Адриан Луна Флоресга (22-6-1, 14 КО) қарши рингга кўтарилади.

Мазкур тўқнашув Калифорния штатининг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида ташкиллаштирилади. Жанг олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech