26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,4 °C

Саломатлик
3 Апр  2020 4721

Эпидемиологик йўналиш огоҳлик харитаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугун беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони яратилди.

Бу «COVID-19» билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?» — каби сволларга жавоб топишда қўл келади.

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz)да «Ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди. Бунда, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида «Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути» тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech